Қобулда трансафғон темирйўл йўлаги бўйича муҳим тарихий битим имзоланди

    Жорий йилнинг 17 июль куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида «Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Логар – Харлачи» йўналиши бўйича техник-иқтисодий асос (ТИА)ни ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматлараро доиравий битим имзоланди.

    Мазкур лойиҳанинг глобал миқёсдаги геосиёсий аҳамиятини, шунингдек, Трансафғон транспорт йўлагини шакллантиришдаги Ўзбекистон томонидан билдирилган ташаббускорликни инобатга олган ҳолда, ушбу Битимнинг имзоланиш маросими Кобул шаҳрида ўтказилди.

    Ҳужжатнинг имзоланиши, аввало, лойиҳанинг тезроқ амалга оширилишига, Евроосиёнинг ягона транспорт марказини яратишга ҳамда давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига хизмат қилади.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси давлат раҳбарлари учрашуви якунларига кўра эришилган келишувлар асосида, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темирйўл экспертлари томонидан «Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Логар – Харлачи» темирйўл линияси бўйича техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама Ҳукуматлараро ҳадли битим лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.

    Ушбу лойиҳа доирасида бугунги кунгача иштирокчи давлатлар томонидан ички мувофиқлаштириш тартиб-таомиллари ўтказилди, уч мамлакат темирйўл маъмуриятлари ўртасида бир қатор видеоконференция шаклидаги учрашувлар ташкил этилди.

    Имзоланган Битимга кўра, лойиҳа бўйича ТИА ишлаб чиқиш билан боғлиқ барча ишларнинг буюртмачиси сифатида 2023 йил май ойида ташкил этилган бош уч томонлама Лойиҳалар офиси — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳузуридаги Халқаро рақамли транспорт йўлаклари ривожланиш стратегияси лойиҳалар офиси белгиланган. Мазкур офиснинг Кобул ва Исломобод шаҳарларида филиаллари мавжуд.

    Маълумот учун: 2023 йил 18 июль куни Исломобод шаҳрида уч иштирокчи давлат вакиллари томонидан «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» темирйўл линиясининг якуний йўналиши — «Термиз – Найбобод – Майданшаҳр – Логар – Харлачи» келишиб олинган. Ўша йили «Боштранслойиҳа» АЖ ҳамда «E&Y» (катта тўртликка кирувчи халқаро компания) билан ҳамкорликда лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асос ҳужжати ишлаб чиқилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates