Қоҳирада ўтказиладиган халқаро озиқ-овқат кўргазмасига ўзбек тадбиркорлари ҳам боради

    Мамлакатимиз элчихонасида “Dina Farms” компанияси ижрочи директори Оманулло Саад билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Ўзбекистон ва Миср тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кўламларини кенгайтириш ҳамда мамлакатимизда сут маҳсулотларига бўлган талабни қондириш мақсадида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    “Dina Farms” ижрочи директори ўзбек томонини компания фаолияти билан таништирар экан, мамлакатимиз тадбиркорларини жорий йил 5-7 декабрь кунлари Қоҳира шаҳрида ўтказиладиган “Food Africa 2022” халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди. Унинг айтишича, халқаро кўргазмада қатнашув музокаралар ўтказиш учун ҳам қулай имконият яратади.

    Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, “Dina Farms” компанияси 1988 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда корхона томонидан 40 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва ички бозорга етказиб берилади. Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар фақат табиий сутдан тайёрланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates