Қўлда ёзиш хотирани мустаҳкамлайди!

    Фикрларни кундаликка ёзиш дейсизми, саналарни хотиралар билан бирга қайд этиб бориш, шеър ёзиб кўришга ҳаракат қилиш ёки роман ёза бошлашга уринишми – фарқи йўқ: “эскирган” қалам ва қоғоз ҳиссий ҳолатимизга катта таъсир кўрсатади, бу ўқувчиларнинг фикрларини тартибга солиш ва ҳатто кайфиятларини яхшилашга ёрдам беради.

    Бугун қўлда мактуб битиш узоқ ўтмишга айланиб қолгандек. Нафақат оддий одамлар, балки ёзувчилару журналистларнинг ҳам кўпчилиги бугун қоғоз, қаламдан йироқлашгандек. Уяли телефонларнинг кичик катакчалари ёхуд компьютер клавиатурасида ҳарф теришга бармоқларимиз мослашиб кетди. Ахборотдан қандай фойдаланишимиз ва ҳатто ҳаётимизни қандай ташкил қилишимизда технология жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Аммо бирор янги ва фойдали нарса мавжудлиги эски усул энди аҳамиятсиз эканлигини англатмайди.

    Бу ҳақиқат, айниқса, ёзиш ҳақида гап кетганда ўринли. Техника асрида ҳам қаламни қоғозга қўйиш керак бўлган пайтлар жуда кўп учрайди, масалан, имтиҳоннинг иншо ёзиш қисмида. Бироқ, маълум бўлишича, ёзув малакаси фақат мактаб учун талаб қилинмайди: ёзув – бу мия ва танага кони фойда эканлиги исботланган фаолият.

    Фикрларни кундаликка ёзиш дейсизми, саналарни хотиралар билан бирга қайд этиб бориш, шеър ёзиб кўришга ҳаракат қилиш ёки роман ёза бошлашга уринишми – фарқи йўқ: “эскирган” қалам ва қоғоз ҳиссий ҳолатимизга катта таъсир кўрсатади, бу ўқувчиларнинг фикрларини тартибга солиш ва ҳатто кайфиятларини яхшилашга ёрдам беради.

    “Эскирган фаолият услуби” сифатида баҳоланишига қарамай, ёзув малакаси ҳали ҳамон таълим жараёнида ва ундан кейин ҳам кўплаб когнитив фойдага эга бебаҳо маҳорат ҳисобланади.

    Қўл билан ёзишнинг баъзи фойдаларини кўриб ўтамиз:

    1. Стрессни йўқотади. Ёзиш ҳаракатининг ўзи стрессни камайтириши мумкин, бу эса дарс давомидаги диққат ва эътиборни яхшилашга ёрдам беради.
    2. Ижодкорлик ва фикрлашга ундайди. Ёзувни одатга айлантириш, ижодкорликни ошириши ва тафаккурни чуқурлаштириши, мия фаолиятини ўткирлаштириши аниқланган.
    3. Хотирани чархлайди. Қўл билан ёзиш, шунингдек, хотирани ва қайта эсга тушириш қобилиятини ошириши фанга маълум. Қаламни қоғозда ҳаракатлантириш миянинг фаоллашишини таъминлайди, бу эса ўқувчининг англаш қобилиятини оширишга ёрдам беради. Бундан ташқари қўлда ёзиш жараёнида клавиатурада ёзишдан кўра кўпроқ сезгирлик ва моторли нейронлар иштирок этади.
    4. Туйғулар сокинлигини беради. Ҳис-кечинмалар ҳақида ёзиш кайфиятни яхшилаши ва хотиржамлик ҳиссини уйғотиши мумкин. Қаламни саҳифага қўйишнинг ўзиёқ ёрқин фикрларни юзага келтириши ва буларни тартибли равишда намойиш этишга ёрдам беради, бу эса руҳиятдаги оғирликларни енгиллаштиришга сабаб бўлади.
    5. Миннатдорчилик ҳисси. Баъзи тадқиқотлар шукур қилиш ҳақида ёзиш, айниқса ётишдан олдин, уйқуни яхшилашга ёрдам бериши мумкинлигини кўрсатади. Шундай ҳолларда эртангги куни бўладиган таълим жараёнининг яхши натижаларни келтириб чиқариши турган гап.
    6. Қўл моторикасини ривожлантириади. Ёш болаларнинг бармоқлар моторикаси ривожланиши ҳамда нутқи тезроқ чиқишига ҳам қўл билан ёзиш кўмак беради.

    Демак, ёзишга ва ёздиришга эринманг! Клавиатурани четроқ қўйинг-да, ручка ёки қаламни маҳкам тутиб, ёзишга чоғланинг! Зеро қанча миқдорда ёзишингиздан қатъи назар ушбу таълимий ва ҳаётий маҳоратнинг афзалликларидан баҳра оласиз!

    Эъзоза Собирова,

    Тошкент давлат юридик университетнинг

    Ихтисослаштирилган филиали ўқитувчиси.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates