Қўқон шаҳри марказида Истиқлол туризм кўчаси ташкил этилди

    Янги йил арафасида Қўқон шаҳри марказидаги «Истиқлол» кўчаси туризм кўчасига айлантирилди.

    Шу муносабат билан кўҳна кентнинг Озодлик хиёбони ҳудудидаги Истиқлол кўчасида вилоятда биринчи «Истиқлол туризм кўчаси»нинг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

    Таъкидлаш жоизки, 2022 йил Фарғона вилоятининг қатор шаҳар-туманларида ташкил этилган туризм қишлоқлари ва кўчаларида сайёҳлар учун миллийликка уйғун равишда жаҳон андозалари даражасидаги шарт-шароитлар яратилиб, туристик маршрутлар сони кенгайтирилди.

    Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, ўтган йил умумий қиймати 88,3 миллиард сўмлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 29 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.

    Хусусан, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида вилоятга юртимизнинг турли ҳудудларидан 1 миллион 482 минг 100 нафар сайёҳ келди. Хорижлик сайёҳлар сони эса 256 мингдан ошди. Уларга 76 та туроператор томонидан хизмат кўрсатилди. Йил давомида туризм экспорти хажми 46,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

    Маълумки, жорий йил Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва Риштон туманида Халқаро кулолчилик фестивалини ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Белгиланган режага кўра, ушбу икки ҳудудда туризмни ривожлантиришга хизмат қилувчи бир неча объектларни фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

    Қўқон шаҳрида фаолият бошлаган «Истиқбол туризм кўчаси» бу борадаги эзгу мақсадларнинг дебочаси дейиш мумкин.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates