Қўқон шаҳридаги аэропортидан фуқаролик авиацияси парвозлари амалга оширила бошланди

    Бугун Silk Avia авиакомпаниясининг 1011 рақамли рейси Тошкент шаҳридан Қўқон аэропортига етиб келди.

    «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти мутасаддилари, йўловчилар ва экипаж аъзоларини Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида шаҳар жамоатчилиги турфа гуллар билан қарши олишди.

    Давлатимиз раҳбарининг туризм соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари доирасида 20 йиллик танаффусдан сўнг янгитдан барпо этилган Қўқон аэропортидан бугун илк ҳамшаҳарларимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

    Silk Avia авиакомпанияси веб-сайтида келтирилган маълумотларга кўра Қўқон — Тошкент ва Тошкент — Қўқон авиапарвозларига чипталар ҳамёнбоп — 190 минг сўмдан 231 минг сўмгача. Шу сабабли тез орада Қўқон — Тошкент йўналишидаги авиақатновлар темирйўл ва автотранспортга муносиб рақобат қилиши кутилмоқда.

    Бу ерда аэропорт инфраструктурасини яратиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Аэропортга олиб келувчи 800 метр узунликдаги йўл барпо этилмоқда, йўл четига бетон бордюр ва ариқлар, 25 метр баландликдаги тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда.

    Сув ҳавзалари автомобиллар тўхташ жойи қурилиши ҳам йўловчиларга беминнат хизмат қилади. Қисқа вақт орасида қайта барпо этилган Қўқон аэропорти, улкан бунёдкорлик ишларини намоён этувчи иншоот сифатида бўй кўрсатиб турибди. Янги мажмуа савдо-сотиқ, туризм ва транспорт хизматларини ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

    Расулжон Камолов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates