Сингапурлик ҳамкорлар “Фарғона азот”ни модернизация қилишга ҳам 250 миллион доллар инвестиция киритиб, маҳсулот ҳажмини яна 850 минг тоннага ошириш бўйича ишларни бошлаб юборган.
Эндиликда Қўқон ва Фарғонадаги ушбу заводлар ягона кимё кластери бўлади. Уларда суюқ ўғитлар, натрий нитрати, магний хлор каби ҳозирда импорт бўлаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шунингдек, Қўқондаги механика заводининг 11 гектарида кимё технопаркини ташкил қилиш ва жорий йилни ўзида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган.