Қоракўлда қайта таъмирланган қудуқдан кунига 100 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна конденсат қазиб олинмоқда

    Саноат 14 сентябр 2022 825

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Сузма” конининг 1-сонли қудуғида олиб борилган таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

    “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан қудуқда қатлам сувини йўлини ёпиш ва 2568-2563 ва 2559-2557 метр оралиғларида қўшимча перфорация қилиш ишлари олиб борилди.

    Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди, дея хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати.

    Маълумот учун: "Шимолий Сузма" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates