Қоракўлда яна бир боғча фойдаланишга топширилди

    Қоракўл тумани “Дўрмон” маҳалласида замонавий лойиҳа асосида барпо этилган 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

    Очилиш маросимида қатнашган, жамоатчилик вакилларини вилоят прокурори Маҳмуд Истамов, туман ҳокими Шерали Саломов, шунингдек, Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Бобур Бобомурод ҳамда ота-оналар болажонларни самимий табриклади.

    “Дўрмон” МФЙ даги мазкур мактабгача таълим муасасасининг эски биноси 1975 йилда болалар боғчасига мослаштириб қурилган. Аммо бугунга келиб, ҳудудда мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 250 нафарга яқин. Замон талаблари даражасида барпо этилган бино эса бу эҳтиёжнинг ярмини қоплаш имкониятига эга. Боғчанинг қурилиши маҳаллий қурилиш-пудрат корхонаси “Бунёд-Шаҳзод-Файз” МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилган. Иншоот қурилишига 3 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланган. Жажжи болажонларнинг болалик завқ-шавқини суришлари, бошланғич билим ва кўникмаларни ўзлаштиришлари учун боғчада зарур шарт-шароит муҳайё қилинган.

    Иншоотда фаолият юритадиган 5 та ёш гуруҳидаги болажонлар учун машғулот ва ўйин хоналари, ошхона, мусиқа зали, услубхона, руҳшунос, жисмоний тарбия йўриқчиси хоналари алоҳида жиҳозланди. Шунингдек, таълим муасасасида 25 нафар педагог-тарбиячи фаолият юритмоқда. Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика тўгараклари ҳам фаолият кўрсатмоқда.

    — Тарбияланувчиларга давлат стандартларига мувофиқ, сифатли дарс машғулотлари, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилмоқда, –– дейди МТТ мудираси Феруза Собирова. — Муҳими, бу ердаги қулайликлар кичкинтойларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари ота-оналаримизнинг талаб ва хоҳишларига мос. Албатта, бу жажжи фарзандларимизнинг савод чиқариши, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

    –– Қишлоғимизда мана шундай шинам боғча бўлишини кўп йилдирки, кутганмиз,––дейди меҳнат фахрийси Зулфия Салимова. –– Ниҳоят, бугун ниятларимиз ушалиб, замонавий мактабгача таълим муассасасига эришдик. Пенсионер бобо-бувилар қаторида мен ҳам икки неварамни шу боғчага олиб чиққанимдан хурсандман. Эртамиз эгаларининг камолоти учун ҳар қанча шарт-шароит яратсак, арзийди.

    Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунга келиб туманда 32 та давлат, 9 та давлат хусусий-шериклигидаги ва 55 та оилавий шаклдаги мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмоқда. Туманда мактабгача таълим ёшидаги, яъни 3-7 ёшдаги болажонлар сони 13 минг 200 нафардан ортиқ бўлса, уларнинг ҳозирда 6 минг 314 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates