Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирига интизомий чора кўрилди

    Мамлакатимизда 18 октябр 2022 1008

    Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султанбай Сапаров Президент бошчилигида ўтказилган мажлис баённомасига мувофиқ, Нукус шаҳри транспорт моделининг Бош режасини ишлаб чиқишни кечиктирган.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2022 йилда 50 дона автобус сотиб олиш, 1 дона логистика маркази ва 1 дона автостанция қуриш, 2 дона темирйўл вокзалини реконструкция қилиш бўйича топшириқларни бажармаган, дея хабар беради Жўқорғи Кенгес ахборот хизмати.

    Таъкидланишича, вазир жамоат транспортини ривожлантириш, энг чекка ҳудудларни жамоат транспорти билан қамраб олиш, автобус ва микроавтобуслар сотиб олиш, онлайн шаклда лицензия бериш, субсидия олиш, тендерларни електрон шаклда ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижроси етарли даражада таъминланмаган.

    Шу билан бирга С.Сапаров раҳбар сифатида ўз хизмат вазифаларига масъулиятизлик билан қарагани натижасида транспорт соҳаси бўйича норозилик мурожаатлари бир неча баробарга ортиб кетган.

    Юқоридагиларни инобатга олиб Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султанбай Сапаров ўрта ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates