Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ҳудудларга ташриф давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, “Ijro.gov.uz” тизими орқали ижро учун юборилган топшириқларнинг бажарилиши, ижро интизомида барча даражадаги раҳбарларнинг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳудудларда ўтказилган ўрганиш ишлари жараёнларида аниқ муддат билан ижрочиларга вазифалар берилган бўлишига қарамай қатор топшириқлар ижроси бугунги кунга қадар бажарилмаган.
Хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари томонидан 18 та, жумладан, қурилиш мажмуаси томонидан 9 та топшириқ ижроси таъминланмаган.
Ушбу топшириқлар таҳлил қилинганда “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда унинг ҳудудий корхоналари томонидан 3 та,
“Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти 3 та,
“Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан 2 та топшириқ ижроси бажарилмаган.
Йиғилиш давомида топшириқлар ижроси соҳалар, йўналишлар ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди.
Ижро интизомини ўз ҳолига ташлаб қўйган масъулларга, хусусан, вилоят ҳокимининг ўринбосарларига огоҳлантириш;
- қишлоқ хўжалиги мажмуаси котибият мудири,
- “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ ва унинг Денов, Музработ, Ангор, Қизириқ, Жарқўрғон, Шеробод ва Шўрчи туманлари бўлимлари,
- “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти,
- “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ,
- “Сув таъминоти ва оқова сув тармоқлари қурилиши бўйича” ИК Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси,
- “Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Ҳудудгазтаъминот” вилоят филиали,
- “Ўзнефтгазинпексия” ва “Ўзэнергоназорат” инспекцияси вилоят бўлимлари раҳбарларига, қатор ҳудудларда туман ҳокимларининг ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш топшириғи берилди.
Мутасаддилар ҳар бир топшириқ ва аҳоли мурожаатлари билан ишлашга жиддий масъулият билан ёндошиши лозимлиги таъкидланиб, ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.