Шу боис, барча соҳалардаги каби спортда ҳам ислоҳотлар самарали кечиши, биринчи навбатда, вазирликнинг барча бўғинларида ижро интизоми зарур даражада ташкил этилиши
билан боғлиқ. Ҳозир ҳар жабҳада, ҳар соҳада туб янгиланишлар амалга оширилмоқда. Бунда ҳар биримиздан ўз вазифамизга виждонан ёндашиш, Президентимиз илгари сураётган тамойилларни, топшириқларни сўзсиз бажариш талаб этилади.
Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотлари иш самарадорлигини таъминлашда ҳамда қатъий интизом ўрнатишда муҳим аҳамият касб этди.
Мазкур ҳужжатлар топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш ва таҳлил қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган вазифаларни сўзсиз таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадига қаратилган.
Бугунги кунда юқоридаги ҳужжат ижросини таъминлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича вазирликда қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан, қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш мақсадида “Ijro.gov.uz” электрон тизимидаги топшириқларни амалга ошириш механизмларини муҳокама этиш юзасидан ҳар ҳафта муҳокамалар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, ижро интизоми масаласини ҳар ҳафтанинг жума куни вазир ўринбосарлари ҳузурида, душанба кунлари вазир ҳузурида тизимли равишда муҳокама қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган.
Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ва 2024 йилдаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш бўйича топшириқларнинг кунбай таҳлили тасдиқланган календарь графиклар асосида олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг асосий функцияси давлат бошқарувини тартибга солиш, қабул қилинаётган ҳужжат-ларнинг сўзсиз ва ўз муддатида ижросини таъминлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Қонун ҳужжатлари ижроси ўз вақтида таъминланмаслиги тараққиёти-миз равнақига, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончига путур етказади, албатта.
Шундай экан, бугун барча вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар учун ижро интизомини таъминлаш ғоят муҳим мақсад ва вазифа саналади.
Аввало, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланаётган фармонлар, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда мамлакат тараққиёти, халқ манфаати ва фуқаролар фаровонлигини таъминлаш мақсади кўзда тутилганини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Сўнгги йилларда спорт йўналишида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар кечмоқда. Соҳада Президент ва ҳукумат қарори ҳамда топшириқларида белгиланган вазифалар ижроси бўйича назоратни кучайтириш, масъулият ва жавобгарлик ҳиссини, айниқса, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, сўнгги уч йил давомида Президентнинг спорт соҳасига оид 76 та фармони, қарори ва ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, соҳани ривожлантириш бўйича бир неча йўналишларда тегишли ишлар қилинмоқда. Спорт таълими тизимини такомиллаштириш, оммавий спорт, спорт инфратузилмаси, олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Шундан келиб чиқиб, вазирлик марказий аппаратида топшириқларни бажариш бўйича KPI тизими ишлаб чиқилган бўлиб, унда ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларнинг натижадорлиги асосида рағбатлантириб борилади. Ушбу тизим ҳозирги кунда янада такомиллаштирилиб, ҳудудий тузилмалар ва тизим ташкилотларига жорий қилиш бўйича ташкилий ишлар бажарилмоқда.
Сўнгги йилларда давлат ва жамият бошқарувидаги самарали ислоҳотлар, замонавий бошқарув услублари кенг кўламда татбиқ этилиши, назорат ва ижрони юритиш шакллари такомиллашгани каби қатор ишлар, давлат бошқаруви тизимидаги турли бўғин раҳбарлари шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирлар ёшлар ва спорт соҳасидаги муҳим вазифаларни бажариш имконини бераётгани яққол кўзга ташланмоқда.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни пухта ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишнинг таъсирчан амалиётини шакллантириш, уларни аниқ ижрочилар, кенг жамоатчилик, шунингдек, аҳолига тезкор етказиш, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш, жорий, ўрта муддатли ва истиқболдаги вазифаларни самарали амалга ошириш бўйича шошилинч, тезкор чоралар кўриш бўйича амалий ҳаракатлар юқорида қайд этилган ҳужжатда аниқ белгилаб берилган.
Қўйилган вазифалар ўз вақтида бажарилишининг самарали усули замонавий технологияларни жорий қилишдир. Электрон муҳитда ҳужжатлар алмашинувини янада фаоллаштириш ортиқча қоғоз, вақт ва бошқа молиявий исрофгарчиликларнинг олдини олиш баробарида белгиланган вазифаларнинг ижрочига ўз вақтида етиб боришини ҳамда халқнинг муаммоси ўз вақтида ҳал этилишини таъминлайди.
Бугунги кунда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси амалда назорат қилиниши ташкил этилган бўлиб, бунда вазирлик ҳамда унинг тизим ташкилотларида ишларнинг реал ҳолатини танқидий ўрганиш, шунингдек, электрон маълумотлар базаси асосида “Ijro. gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўз вақтида ҳисобот берилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президентнинг ҳужжатлари ва топшириқларини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан “технологик занжир” асосида Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда тизимли ишлар қилинмоқда.
Қонун ҳужжатлари ва юқори турувчи ор-ганлар топшириғи ижросининг ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгарлик вазирлик-нинг барча бўғинлари раҳбарларига юкла-тилди.
Шу билан бирга, соҳа мутахассисларига ижро интизомининг аҳамияти ва зарурати ҳақида билими, ҳужжатлар билан ишлаш бўйича малакасини оширишга қаратилган амалий машғулотлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.
Спорт вазирлиги масъул бўлган ҳужжатлар ва топшириқлар таҳлил қилинганда, 2024 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида “Ijro.gov.uz” электрон тизимида назоратга олинган жами 866 та топшириқнинг ижроси ўз вақтида таъминлангани кўринади.
Шунингдек, 2024 йил ноябрь-декабрь ойларида муддати келадиган топшириқлар жами 415 тани ташкил этиб, шундан бугунги кунда 95 таси бажарилган, 320 тасининг ижросини жорий йил 20 декабрга қадар бажариш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар Спорт вазирлиги тизимида қанчалик самара бераётгани ҳақида тўхталиб ўтсак.
Сўнгги 2 йилда спорт инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳамда олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда намунавий тип-даги мингга яқин спорт майдончаси барпо этилди, жорий йилда 400 таси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
2024 йил якунига қадар оммавий спортдаги ёшлар қамровини 10 миллионга етказиш учун умумтаълим мактабларининг 3,5 миллион, олий ва профессионал таълим тизимида қарийб 1,5 миллион ўқувчи ва талаба билан ишланмоқда.
Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолияти янгидан йўлга қўйилиб, спортчиларни индивидуал тайёрлаш ҳамда илк бор паралимпия йўналишида спортчиларни тайёрлаш тизими яратилди.
Миллий терма жамоалар аъзолари 2022 йилдаги 7502 нафардан 9146 нафарга (5629 нафар асосий ва 3517 нафар захира) етказилди.
Олимпия спорт турлари бўйича хал қаро ҳамда комплекс мусобақаларда спортчиларимиз томонидан 986 та, шундан 274 та олтин, 298 та кумуш ва 414 та брон-за медаль қўлга киритилди.
Бундан ташқари, Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясини муваффақиятли иштирок этди.
Мазкур Олимпия ўйинларида Ўзбекистон ўз тарихида энг кўп таркиб билан, яъни 19 та спорт тури бўйича 90 спортчи билан иштирок этди.
Ўзбекистон спорт делегацияси 5 та спорт туридан (бокс, дзюдо, таэквондо, эркин ку-раш, оғир атлетика) жами 13 та медаль, шундан 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та брон-за билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.
Паралимпия ўйинларида делегациямиз 6 та спорт туридан (пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара таэквондо, пара пауэрлиф-тинг, пара сузиш, пара ўқ отиш) жами 26 та медаль, шундан 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қўлга киритди.
Келгусида Ўзбекистонда бир қанча спорт турлари бўйича нуфузли спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.
Жумладан, 2025 йилда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ва ўтказиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
2026 йилда 46-жаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда FIDEнинг навбатдаги конгресси ўтказилади.
2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган ХХХIV ёзги Олим-пия ва ХVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спорт делегациясининг тайёргарлиги ва муносиб иштирок этишлари таъминланади.
Кўрилган чоралар ва белгиланган вазифалар вазирлигимиз олдида турган муҳим дастур ва режаларнинг ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Бу жараёнда асосий вазифамиз, юқори-да таъкидлаганимиздек, ижро интизомини таъминлаш, ҳар биримиз ўз вазифамизга сидқидилдан ёндашиш ҳамда “Спортда энг муҳими — тизим, тартиб, темир интизом ва натижа” шиори билан ҳар кунлик иш жараёнимизни ташкил этишимиз зарур.
Адҳам ИКРОМОВ,
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири