Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қорақалпоқ давлат университети (Бердақ номидаги) ўқитувчиси Г.Н. қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, у фуқаро А.Д.нинг ишончига кириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали уни ва яна 17 нафар талабани якуний имтиҳондан муваффақиятли ўтказиб қўйишни ваъда қилган. Эвазига 18,3 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (Пора беришга суиқасд) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









