Қўшработ туманида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

    Текширувда “M.I.” МЧЖ раҳбари Ш.Ҳ. ўзбошимчалик билан ўзи томонидан сотиб олинган трансформаторни ўрнатиб, ноқонуний равишда 63 дона “Майнер” ускуналари ва икки дона сув насосларидан фойдаланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates