Бу ўзгартиришларга кўра, эндиликда 73 давлат фуқаролари Қозоғистонга мамлакат халқаро аэропортлари орқали визасиз ва идоралараро комиссияси рухсатномасисиз ташриф буюриш ҳуқуқига эга, дея хабар берди Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Бугунги кунга қадар икки томонлама келишувлар асосида Қозоғистон 19 давлат билан визасиз режим ўрнатган (Куба билан келишув ратификация босқичида). Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб 54 давлатдан келган хорижий фуқароларнинг Қозоғистонга кириши учун 30 кунлик визасиз режим тикланди. Шундай қилиб, айни пайтда дунёнинг 73 давлати фуқаролари Қозоғистонга визасиз ва идораларо комиссияси рухсатномасисиз мамлакат халқаро аэропортлари орқали ташриф буюриш ҳуқуқига эга.
Белгиланган кириш ва транзит саёҳатни енгиллаштириш Қозоғистонга фақат ҳаво йўли билан келган шахсларга нисбатан қўлланилади. Бошқа ҳолларда, идоралараро комиссиясининг рухсати ҳали ҳам талаб қилинади. Шу билан бирга, барча ҳолларда, агар Қозоғистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, карантин чекловлари ва виза талабларига риоя қилиш мажбурийдир. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси фуқароларига Қозоғистон халқаро аэропортлари орқали хорижий давлатларга чиқишга рухсат берилди ҳамда чегарани кесиб ўтиш даврийлиги муддати 30 кундан 15 кунгача қисқартирилди.








