Қозоғистон билан илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик ўрнатилади

    Фан 22 декабр 2022 1080

    Жорий йил 21 декабрда инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қозоғистон Республикасининг илм-фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбекни қабул қилди.

    Учрашув давомида вазирлар иккала мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, И.Абдураҳмонов мамлакатнинг илмий ва инновацион ривожланиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритди. Томонлар технологиялар трансфери, қўшма илмий лойиҳалар, олимлар алмашинуви каби масалаларни муҳокама қилди.

    Учрашувда Ҳукуматлараро даражада илм-фан ва инновациялар бўйича ҳамкорлик қилишга қаратилган «Йўл харитаси» имзолашга келишилди.

    Икки мамлакат ўртасида маълумотлар базаси алмашинуви, қўшма лицензиялаш, патентлаш ва иқтибос келтириш бўйича ишларни амалга ошириш бўйича таклифлар берилди. Шунингдек илмий лойиҳаларни экспертиза қилишда илмий-техник кенгашлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. Бу ўз навбатида объектив ва мустақил экспертиза қилиш имконини беради.

    Томонлар, шунингдек, 2023 йилда ўтказилиши кутилаётган InnoWeek.uz - халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Kazakhstan &Uzbekistan innovations day ярмаркасини ишга тушириш бўйича таклифларни ўрганди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати. Бунда Ўзбекистон ва Қозоғистонлик олимлар ҳамда тадбиркорлар ўзаро алоқа ўрнатиш, қўшни мамлакатда ўз лойиҳаларини жорий этиш бўйича келишувларга эришиш имконига эга бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates