Музокаралар чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги давлатлараро туташ пунктларида юк поездларини қабул қилиш/ўтказиш бўйича жадаллик ва узлуксиз ишларни ташкил этиш, юк поездларини шакллантириш режаси, юк поездларини ташиш бўйича контейнер ва транзит ташишларни ташкил этиш каби масалалар муҳокамаларда ўрин олган.
Шунингдек, учрашувда олдин қабул қилинган ўзаро келишувлар доирасида жорий йил 9 ойи давомида икки давлат юк ташиш фаолияти бўйича салмоқли натижаларга эришилгани алоҳида таъкидланди. Томонлар юк ташишлардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.