Қозоғистон ҳудудида қийин аҳволда қолган ватандошларга амалий ёрдам кўрсатилди

    Халқаро ҳамкорлик 11 феврал 2025 801

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистонга муолажа олиш мақсадида борган уч нафар ватандошимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари олиб берилди.

    “Дунё“ АА'нинг хабар беришича, юртдошларимиз Ф.Р. ва Ф.А. ва С.М. маҳаллий ички ишлар ходимлари томонидан паспортлари ноқонуний тарзда олиб қўйилгани бўйича мурожаат қилган.

    Ўрганишлар давомида, шу йил 28 январь куни маҳаллий полиция ходимлари ҳамюртларимиз турган меҳмонхонага келиб, уларнинг паспортларини олиб қўйгани ва Қозоғистондан чиқариб юбориш билан таҳдид қилгани маълум бўлди.

    Олмаота вилояти Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида, полиция ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва талаби ноқонуний бўлгани ўз тасдиғини топди.

    Чунки, 2000 йил 7 июлдаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги Шартномага мувофиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида бир ой муддатгача регистрациясиз бўлиши мумкин.

    Ушбу талабдан келиб чиқиб, юқорида номлари келтирилган юртдошларимиз Қозоғистон қонунчилигини бузмаган. Шу боис, ҳеч қандай маъмурий жавобгарликсиз уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг қайтарилиши таъминланди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates