Қозоғистон Президенти сув тошқини юз берган жойга бориб, аҳоли вакиллари билан учрашди

    Шимолий Қозоғистон вилоятида сув тошқини чўққисига ҳали чиқмаган, бироқ икки мингдан ортиқ уй сув остида қолган, ўн мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

    Бугун эрталаб Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Петропавловскка етиб келди. Президент вилоятнинг асосий ирригация иншооти устидан учиб ўтган. Ҳозир у 150 фоиз тўлган. Давлат раҳбари эвакуация пунктларидан бирида аҳоли билан учрашди.

    Президент жабрланганларга давлат томонидан яқин кунларда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишига ваъда берди. Сув босган ҳудудлар аҳолиси аллақачон бир марталик пул маблағлари берила бошланган. Улар тахминан 360 минг тенгени ташкил қилади. Бу тахминан 72 минг рубль. Президент, шунингдек, сув босган уйлар баҳолагандан сўнг, Қарағанда вилоятида бўлаётганидек, аҳолига етказилган моддий зарар учун товон пули дарҳол берилишини айтди. Қасим-Жомарт Тоқаев аҳолини бирлашишга ва бу оғир вақтни биргаликда енгиб ўтишга чақирди.

    Тошқинга қарши тадбирларга жами 5270 киши, 906 техника жалб қилинган. Олти туман ва вилоят марказида фавқулодда ҳолат эълон қилинган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates