Қозоғистонда беш кун ичида 3D принтери усулида биринчи турар-жой биноси қурилди

    Қозоғистоннинг Олмаотада BM Partners 3D Print компанияси саъй-ҳаракатлари билан Марказий Осиёда 3D принтери усулида биринчи бор уй қурилди.

    Иншоот 3D принтерларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси COBOD компанияси ускунаси ёрдамида чоп этилди.

    Қурилиш майдончасига махсус бетон аралашмаси етказиб берилди, у ерда рақамли моделга мувофиқ деворлар қуйилди. Унга ишлатилган қоришма мустаҳкам материаллардан тайёрланган бўлиб, чунки бино сейсмик фаоллиги юқори бўлган ҳудудда жойлашган, Рихтер шкаласи бўйича 7 баллгача бўлган зилзилага бардош бериши керак.

    Деворлар “чоп этилганидан” сўнг, қурилиш гуруҳлари томонидан биноларнинг эшиклари, деразалари ва коммунал тизимларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Натижада, уй атиги беш кун ичида қурилди. Бир қаватли 3D уйнинг яшаш майдони 100 квадрат метрни ташкил қилади. Нархи 21 800 доллар туради, бу шундай майдонга эга оддий уйлардан сезиларли даражада арзон, деб хабар беради techcult.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates