Қозоғистонда электрон сигареталар (вейплар) расман тақиқланмоқда

    Қозоғистонда электрон сигареталарни мамлакатга олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқловчи қонун кучга кирди.

    Хабарларга кўра, Қозоғистонда электрон сигареталар (вейплар) ва ароматизаторларни сотиш, олиб кириш ва ишлаб чиқаришни тақиқловчи янгиланган қонун кучга кирди. Бу ҳақда EL.KZ хабар берди.

    Мамлакатда тақиқланган жойларда электрон сигареталарни истеъмол қилганлик учун 11 076 тенге гача жарима қўлланилади. Тақиқланган маҳсулотларни сотиш учун эса 738 400 тенге гача жарима ёки 50 суткагача қамоқ жазоси қўлланилади.

    Электрон сигареталарни олиб кириш ва ишлаб чиқариш қоидаларини бузиш 7,3 миллион тенге мунтазам равишда бузганлик учун эса беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 18,4 миллион тенгегача жарима солишга белгиланди.

    Қонун, шунингдек, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, вейплар, ароматизаторлар ва улар учун суюқликларни реклама қилишни тақиқлайди. Ушбу қонун матбуотда расмий эълон қилинган кундан бошлаб 60 кун ўтгач кучга киради.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates