Қозоғистонда носвой сотганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

    Қозоғистонда носвой сотувчилар Жиноят кодексига мувофиқ жазоланади.

    Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маъмурий полиция қўмитасининг профилактика ишлари бўлими бошлиғи Руслан Каржаспековнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси аллақачон Сенатда кўриб чиқилмоқда.

    Ҳозирда носвой сотиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (196-модда “Товар ёки бошқа буюмлар билан ноқонуний савдо қилиш”) бўйича жазоланади. Жазо сифатида 92 300 тенге миқдорида жарима қўлланилмоқда, деб хабар беради forbes.kz.

    – Ҳозирда Сенатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Унда носвой ва вейпни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган, – деди Руслан Каржаспеков.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates