Қозоғистонда сув тошқини сабабли эвакуация қилинганлар сони 117 минг нафардан ошди

    Қозоғистон қутқарувчилари сув тошқини билан боғлиқ вазият туфайли аҳоли пунктларидан 117 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилди.

    Бу ҳақда республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитасининг масъул ходими Ерасил Сайпаш брифингда маълум қилди.

    “Тошқин давридан буён 117 142 киши қутқарилди ва эвакуация қилинди, уларнинг 40 833 нафари болалардир. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 6 932 киши жойлаштирилди, уларнинг 3 111 нафари болалардир. Шу вақтгача 17 547 киши уйига қайтди”, деди у.

    Айни пайтда бешта ҳудудда 5 минг 677 та хусусий уй-жой, 1 минг 326 та ҳовли майдони ва 3 мингдан ортиқ дала-ҳовли сув остида қолган. 3873 та турар-жой биноси ва 2502 та ҳовлидан сув олиб чиқилди.

    Март ойида бошланган сув тошқини туфайли Қозоғистоннинг саккизта вилоятида маҳаллий фавқулодда вазият сақланиб қолмоқда. Қутқарув ишларига 46 мингдан ортиқ киши, 4 мингдан ортиқ техника ва 16 самолёт жалб этилган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates