Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари орасида икки нафар бола ҳам бўлган — ТИВ

    Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

    Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, уларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлиб, вафот этганлар орасида икки нафар бола ҳам бор.

    Шу 16 октябрь куни соат 07:30 да Бейнеу — Тажен йўлида Jac автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Автомобиль чегарадан ўтиш учун навбатда турган юк машинасига келиб урилган. Машинада жами 10 киши бўлган, 6 киши ҳалок бўлган, қолган тўрт нафар йўловчи Бейнеу туман марказий касалхонасига ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланган.

    Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди.

    «Ақтаудаги бош консуллик ходимларимиз уларнинг қариндошлари билан боғланишди. Бугун улар Қозоғистонга келишади. Яқин кунларда жасадлар Ўзбекистонга олиб келинади. Шифохонада ётган тўрт нафар фуқаромизнинг аҳволи яхши, деб баҳоланмоқда. Улар шифохонадан чиққанларидан кейин Ўзбекистонга қайтади. Бош консуллик ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ишламоқда, муаммолар йўқ», — дея хабар берди матбуот котиби.

    Ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган — уч эркак, бир аёл ва икки нафар бола. Бир нафар эркак, аёл ва икки бола касалхонада.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates