Чирчиқ шаҳридаги қозонхонада авария ҳолати юзага келди

    Чирчиқ шаҳрининг 2-кичик ноҳиясидаги «Юбилейная» қозонхонасида авария ҳолати юзага келди.

    Дастлабки ҳулосага кўра, ҳодисага истеъмол талаби кескин ошиб кетгани сабаб бўлган.

    Зудлик билан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мутассаддилар билан вазиятни жойига чиқиб ўрганди.

    Айни пайтда иссиқлик энергияси узатиш вақтинчалик тўхтатилган. Хозирда тузатиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Мазкур иншоот шаҳардаги 168 та кўп қаватли уй ва 6 та ижтимоий соҳа объектига хизмат кўрсатиб келади.

    Ҳолат имкон борича тезкор бартараф этилади. Мутахассислар воқеа жойида кучайтирилган таркибда ишламоқдалар.

    Унга қадар шаҳардаги 27 - Юлдуз, 28 -«Қуёш», 29 - Лола, 30 – «Ифтихор», 31 – «Камолот», 32 – «Камалак», 33 – «Тинчлик», 34 – «Кабутар» ва 35 – «Турон» маҳалла фуқаролар йиғинларида вақтинчалик иссиқлик таъминоти бўлмайди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates