баннер
24 мар 2025
14:32

    "Тармоқларда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган хабарлар тарқалмоқда": Бош прокуратура ҳокимият раддиясига раддия билдирди

    Бош прокуратура Шайхонтоҳур туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг 635 миллион сўмини ўзлаштиргани ҳақида хабар берганди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахтда бундай тавсифга мос келадиган мансабдор шахс йўқлигини билдиргач, Бош прокуратура ҳокимлик муносабатига расмий ахборот билан чиқди.

    Бош прокуратура ушбу хабар юзасидан ижтимоий тармоқларда жамоатчиликни чалғитишга қаратилган хабарлар ва баёнотлар эълон қилинаётганини таъкидлади.

    Маълум қилинишича, М.Ф. 2022 йилнинг 7 октябрь кунидан 2024 йилнинг 29 ноябрь кунига қадар Шайхонтоҳур тумани "Камолон Дарвоза" маҳалла фуқаролар йиғинининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб, туман ҳокимининг 14.12.2024 йилдаги тегишли қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

    М.Ф. айнан ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган даврида муқаддам эълон қилинган хабардаги қилмишларни содир этган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech