Қувада яна бир хориж корхонаси иш бошлади

    Бизнес 23 феврал 2022 1722

    Фарғона вилояти Қува тумани 30 хилдан ортиқ мева-сабзавотлари етиштириши билан машҳур. Айниқса, Қува анорларининг довруғини билмайдиган кам топилса керак.

    Ёз ва куз палласида Қува – Фарғона – Марғилон йўллари, Қува –Шаҳрихон – Марҳамат йўлларида қуваликларнинг яратувчанлик мўъжизаларига гувоҳ бўласиз. Эътиборлиси, етиштирилган ҳосилнинг ички эҳтиёждан ортган қисми Корея Республикаси, Россия сингари мамлакатларга экспорт қилинади.

    Бу каби имкониятлар хорижлик тадбиркорларнинг эътиборидан четда қолгани йўқ, албатта. Масалан, куни кеча Қува туман Давлат хизматлари маркази томонидан «Imronbek capital world» Россия хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Корхонанинг асосий фаолияти етиштирилган мева сабзавотлар ва турли маҳсулотларни экспорт қилишда логистика хизматларини амалга оширишдан иборат. Устав фонди 500 миллион сўм бўлган ушбу хориж корхонаси тўлиқ равишда фаолият бошлагач 20 дан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Фарғона вилоятида 300 га яқин хорижий корхоналар ишлаб турибди. Уларнинг 14 таси Қува туманида фаолият олиб боради. Жорий йил январь-февраль ойларида Қува туман давлат хизматлари маркази томонидан 63 та янги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates