Қуёш энергиясининг фаоллиги Германияда энергия нархини пасайтирди

    Сўнгги кунларда Германияда қуёш панелларидан шунчалик кўп энергия олинмоқдаки, у истеъмолчилар талабидан ошиб кетди ва  энергия нархи кескин тушиб кетди. Business Insider берган маълумотларга кўра кўраткич нолдан салбийга ҳам тушиб кетгани кузатилган.

    Бироқ, бу аслида истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳақ олади дегани эмас, чунки улар кўпинча бозор нархидан кўра қатъий белгиланган нархни тўламоқдалар.

    Баъзиларнинг таъкидлашича, бу қуёш энергияси ишлаб чиқарувчиларнинг фойдасига зарар етказиши шу билан бирга углерод чиқиндиларини чиқиши бўйича кенгроқ саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилмоқда.

    Аммо ҳозирги вазиятдаги энг катта камчилик - самарадорликнинг йўқлиги. Истеъмолчилар энг кўп энергияни қуёш порламай қолганда, масалан, тунда ишлатишади, яъни энергиянинг кўп қисми беҳуда кетмоқда. Кўриниб турибдики, узоқ муддатли ечим истеъмолчилар қуёш энергиясидан булутли кунлар ва кечқурун фойдаланишлари учун сақлаш жойларини яратишдир.

    Энергия нархининг кескин тушиб кетишининг сабаби шундаки, Германия ўтган йили қуёш энергиясидан актив фойдаланишни мақсад қилиб қўйган эди. Шу муносабат билан ушбу технология истеъмол кўрсаткичи 14 280 мегаваттга етди, бу ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар кўпроқ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates