Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолияти ва у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш учун институтга борди.
Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда белгилаб берилган тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шу билан бирга, АКТ вазири Ш. Шерматов институтда фаолият кўрсатаётган ўқитувчи, илмий раҳбарлар, олим ва профессорлар билан очиқ мулоқот қилди. Улар томонидан айтилган таклифлар муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот давомида, илмий тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда иқтисодиёт тармоқлар, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича фикрлар алмашилди.
Шунингдек, институтнинг биноси ҳолатини яхшилаш, замонавий техника жиҳозлари билан таъминлаш, илмий фаолиятни ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан берилган таклифлар асосида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгиланди.











