Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center – “ENTERPRISE UZBEKISTAN”) ташкил этилди.
2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Шунингдек, Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:
- рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш;
- божхона ва солиққа тортиш;
- меҳнат муносабатлари;
- молия ва банк фаолияти;
- шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
- давлат хизматларини кўрсатиш;
- интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
- тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.