баннер
18 апр 2025
22:11

    Шерзод Шерматов «Саноат, инновация ва инфратузилма» (SDG9) бўйича ҳамраис этиб сайланди

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов «Саноат, инновация ва инфратузилма»(SDG9) бўйича ҳамраис этиб сайланди.

    Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган World Government Summit халқаро анжумани доирасида «Global Councils On SDGs» мавзусидаги сессия ташкил этилди.

    Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўз нутқи билан иштирок этди.

    Ушбу сессияда БАА Ҳукуматни ривожлантириш ва келажак бўйича давлат вазири, SDG Глобал Кенгашлар Президенти Охуд Халфан Ал Роуми сўзга чиқиб, давлатларни Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда энг яхши ечимларга, ўзаро халқаро ҳамкорликни кучайтиришга ва вақтни самарали тақсимлашга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

    Шунингдек, у Шерзод Шерматов 2026 йил якунига қадар Кенгашнинг Барқарор ривожланиш мақсади «Саноат, инновация ва инфратузилма» (SDG9) бўйича ҳамраиси этиб сайланганлигини эълон қилиб ўтди.

    SDG9 – бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан 2015 йилда қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадлари (SDGs – Sustainable Development Goals) таркибига киради.

    SDG9 глобал миқёсда саноат ривожланишини қўллаб-қувватлаш, инновацияларни рағбатлантириш ва инфратузилмани яхшилаш орқали иқтисодий ўсишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

    Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг ўсиши тобора жадал суръатларда давом этаётгани, ривожланаётган мамлакатлар илғор технологияларни нолдан жорий қилиш орқали тезроқ ривожланиш имкониятига эга бўлиши, бу жараёнда халқаро ҳамкорликнинг ўрни беқиёслигини таъкидлади.

    «Шунингдек, бугунги дунёда демографик ўзгаришлар муҳим аҳамият касб этаётгани, ривожланган мамлакатларда аҳоли сони қисқариб, кексайиш жараёни давом этаётган бўлса, ривожланаётган мамлакатларда аҳоли ўсиш суръати юқори.
    Бу эса меҳнат бозорида катта ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Ишчи кучига эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда, кўплаб мамлакатларда миграция бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу боис, ривожланаётган мамлакатлар масофавий ишлашни кенгайтириш, БПО ва КПО хизматлари имкониятларини оширишлари жуда муҳимдир», – деди вазир Ш. Шерматов.

    Шунингдек вазир бунга параллель равишда ривожланаётган мамлакатларда онлайн таълим платформаларини ривожлантириш ҳам устувор вазифалардан бири эканини қўшимча қилди. Барча ёшлар илғор таълим ресурсларига кириш имкониятига эга бўлишлари кераклигини таъкидлади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech