Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖга нисбатан иш қўзғатди

    “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуасига нисбатан 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.

    "Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси маркази электр тармоқларининг амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганидан норози бўлиб, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасидан амалий ёрдам сўради.

    Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 364-сонли қарори 3-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2003 йилдаги 525-ф-сонли Фармойиши 1-банди)да Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган.

    Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда юқоридаги қарор талабларига риоя қилмаган ҳолда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.

    Шу муносабат билан, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖнинг “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” AЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates