Рақобат қўмитаси: "Lukoil" асоссиз олган маблағни қайтариши керак

    Рақобат қўмитаси "Lukoil" "Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида"ги низом талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

    Рақобат қўмитаси томонидан "Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd" компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганилиги ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди.

    Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси "Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd" компаниясига Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган "Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида"ги Низоми талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди ва қонун бузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, — дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates