ЦАХАЛ: Тель-Авивга Ямандан учирилган Эрон дрони зарба берди

    Исроил ҳарбийлари Тель-Авив марказига тунги ҳужумни Ямандан учирилган модификацияланган Эрон дрони амалга оширди деб ҳисобламоқда.

    Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) вакили Даниэль Хагари брифингда маълум қилди, деб хабар беради report.az.

    “Тунда денгиздан, ғарбдан кириб келган учувчисиз самолёт бизнинг тахминимизча, Ямандан учирилган. У Тель-Авивнинг марказидаги бинога қулаб тушди, бир нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди, саккиз киши енгил жароҳатланди”, деди у.

    Хагарининг сўзларига кўра, ҳозир ҳарбийлар нима сабабдан қурилма ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан аниқланмагани ва ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш нима учун эълон қилинмаганини аниқламоқда. Исроил армиясининг фикрича, гап Эроннинг Samad русумли учувчисиз учиш қурилмаси ҳақида кетмоқда, деди у. “Бу Эрон қуроли бўлиб, улар парвоз масофасини ошириш учун модернизация қилинган”, деди ҳарбий вакил.

    Унинг қўшимча қилишича, кеча тунда яна бир учувчисиз учиш қурилмаси билан яна бир ҳодиса юз берди. “Тель-Авивдаги ҳодисага параллел равишда, бир вақтнинг ўзида биз шарқдан [Исроил ҳаво ҳудудига] киришга уринган яна бир учувчисиз учиш қурилмасини тутиб олдик. Биз уни Исроил чегараларидан ташқарида уриб туширдик. Икки ҳодиса ўртасидаги боғлиқликни ўрганяпмиз”, деди Хагари.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates