Рақобат қўмитаси мижозларни чалғитмоқчи бўлган банкка нисбатан иш қўзғатди

    Банк рекламада омонатнинг йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан экани баён этилган. Аслида эса дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши аниқланган.

    Рақобат қўмитаси томонидан реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилган.

    Хусусан, “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилган.

    Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича, “Super” номли омонат тури шартларига мувофиқ мижозлардан касса орқали депозитга қабул қилинган нақд пул маблағлари бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши, худди шунингдек, онлайн қабул қилинган депозит пул маблағлари бўйича эса мос равишда 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлди, дейилади хабарда.

    Бунда, “Super” номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

    Қўмитанинг фикрича, рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 43-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “IPOTEKABANK” АТИБга нисбатан иш қўзғатилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates