Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси аҳолига мурожаат билан чиқди

    Воқеа-ҳодисалар 22 декабр 2023 1150

    Дастлаб таклиф қилинадиган товарларнинг нархлари иложи борича ҳаддан ташқари ошириб юборилиши, сўнгра уларнинг нархи ҳақиқий нархигача туширилиши мумкин.

    Қўмита таҳлилларига кўра, айрим йирик савдо тармоқлари фойда олиш мақсадида кўпинча харидорлар билан турли хил манипуляцияларга киришиши, масалан, дастлаб таклиф қилинадиган товарларнинг нархлари иложи борича ҳаддан ташқари ошириб юборилиши, сўнгра уларнинг нархи ҳақиқий нархигача туширилиши мумкин.

    Бунда харидорлар томонидан чегирмали товарларни харид қилиш орқали уларда фойдали харид ҳаёлини/иллюзиясини келтириб чиқариши мумкин.

    Одатда кўпинча, байрамлар олдидан йирик савдо марказлари ва дўконлар товар нархларини кескин кўтариши, кейин эса чегирмалар эълон қилиш орқали гўёки, товар нархларини кескин туширилганлиги тўғрисида рекламалар берилади, ҳақиқатда эса чегирмадаги товар нархи эски нархдаги ҳолатига қайтариб, гўёки 20-30% чегирмалар қўлланилгандек тақдим этилади.

    Қўмита ўз навбатида, товарларни, маҳсулотларни чегирма билан сотиш ҳолатларига эътиборлироқ бўлиш, товарларни сотиб олишдан олдин унинг сифати ва нуқсонсиз эканлигнини текширишни унутмаслика чақиради.

    Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шартлиги белгиланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates