"Uzbekistan Airways" талабалар учун байрам арафасида чегирма эълон қилди

    “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси талабалар учун 50% чегирма эълон қилди.

    Авиакомпания матбуот хизматининг xaбар беришича, чегирмадан ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари маҳаллий йўналишлар учун фойдаланишлари мумкин.

    Чегирма жорий йилнинг 23 декабридан бошлаб 2024-йилнинг 7 январигача бўлган авиақатновларга амал қилади.

    Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан, шунингдек, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган “Uzbekistan Airways Sales” филиалидан харид қилиш мумкин.