Маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди

    Транспорт 1 март 2024 791

    «Uzbekistan Airways» 21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.

    Ушбу чегирмалардан нафақат юртдошларимиз, балки чет эл фуқаролари ҳам қўлланишлари мумкин.

    Тарифдан 30 фоиз чегирма асосида тақдим этиладиган авиачипталарни бугундан, яъни 1 мартдан бошлаб 24 март кунига қадар харид қилиш мумкин.

    Ушбу чегирмалар фақат 21 мартдан - 24 март кунига қадар амалга ошириладиган маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун қўлланади.

    "Чегирма асосида авиачипталарни харид қилишдан аввал, Uzairways.com расмий веб-сайтида кўрсатилган авиачипталарни қўлланиш қоидалари билан танишиб чиқинг.

    Агар сиз авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали орқали ёки расмий агентлардан харид қилсангиз, авиачиптани сотаётган шахс чегирмаларни қўллаш қоидалари ҳақида сизга батафсил маълумот бериб ўтганига ишонч ҳосил қилинг", дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates