Талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди

    Транспорт 12 декабр 2023 917

    Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

    Бу ҳақда “Ўзтемирйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

    Таъкидланишича, чегирмалар 25.12.2023 дан 7.01.2024 га қадар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ /ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездидан ташқари) амал қилади!

    "Чипталарни сотиб олиш учун паспортингиз билан темир йўл кассаларига ташриф буюришингиз ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишингиз мумкин!” - дейилади хабарда.

    Қўшимча маълумотлар учун:

    Алоқа маркази: 1005

    Ишонч телефони: +998 71 299 94 50

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates