Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди

    Республикада атмосферага зарарли ташланмаларнинг 58 фоизи автотранспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич – 93 фоиз экани таъкидланди.

    АОКАда Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломуродов, «Ўзгидромет» маркази директори Ш.Ҳабибуллаев, бошқа вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

    Унда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳолатининг келиб чиқиш сабаблари ва кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди.

    Маълум қилинишича, сўнгги 100 йил давомида глобал миқёсда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 1,2 градусни ташкил қилган бўлиб, бизнинг минтақамизда ушбу кўрсаткич 2 градусга ошган.

    Давлат экологик экспертизаси хулосаларида янги ишга туширилаётган ҳар бир объект бўйича самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан ҳамда фаолият юритаётган объектлар бўйича самарадорлик даражаси 95,0 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти белгиланмоқда.

    Шунингдек, ҳозирда янги автотранспорт воситаларининг фақатгина “Евро-4” ва ундан юқори экологик тоифаларга жавоб берадиган моделларини импорт қилиш тартиби жорий этилди.

    Айни пайтда аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситаларини импорт қилишда ҳам уларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш бўйича миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates