Республикамиз бўйлаб нечта банкомат ва инфокиосклар ўрнатилгани аниқ бўлди

    Мамлакатимизда 25 декабр 2020 1201

    Жорий йилда муомаладаги банк карталари сони эса 26 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 млн. донага кўпайди.

    Марказий банк ахборот хизматининг хабар беришича, республикамиз бўйлаб ўрнатилган тўлов терминаллари сони 437 163 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62 036 тага ёки 17 фоизга ошди.

    Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 11 621 та бўлиб, бу ўтган йилнинг 1 декабрь ҳолатига нисбатан 2 912 тага ёки 33 фоизга ошган.

    Муомаладаги банк карталари сони эса 26 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 млн. донага кўпайди.