Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    2024 йил 28 мартдан 2 апрелгача кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

    Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

    Қор кўчиш хавфи эълон қилинган ҳудудлар қуйидагилар:

    • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
    • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
    • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
    • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
    • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
    • Наманган вилояти: Поп тумани.

    Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates