“Иссиқ-Кўл вилоятининг Жирғалон дарасида Чехиядан келган тўрт нафар сайёҳ қор кўчкиси туфайли ҳалок бўлди”, деди вилоят ИИБ матбуот котиби Сталбек Усубакунов.
Унинг дастлабки маълумотларига кўра, Чехия Республикасидан сайёҳлар Жирғалонга чанғи учиш учун келган.
Қурбонларнинг шахси аниқланган, деб хабар беради tass.ru.