Тожикистонда уч киши қор кўчкиси остида қолиб кетди

    Тожикистоннинг уч нафар фуқароси баланд тоғли ҳудудларда – Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Ванж тумани Пишихарв қишлоғида қор кўчкиси остида қолиб кетди.

    Республика ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси инқирозни бошқариш маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Умеда Юсуфийнинг ТАССга маълум қилишича, икки киши қутқариб олинди, бир киши бедарак йўқолди, қутқарувчилар уни қидирмоқда.

    “2024 йил 20 ноябр куни соат 09:00 да уч нафар қишлоқ аҳолиси қор ёғиши сабабли ўтин йиғиш учун тоққа чиққан, қор кўчкиси юз бериб, одамлар унинг остида қолиб кетган”, деди у. Унинг сўзларига кўра, бир киши ўзи мустақил равишда кўчки остидан чиқиб, қишлоқдошларини ёрдамга чақиришга муваффақ бўлган ва улар биргаликда қор остидан оёғи синган иккинчи жабрланувчини топиб, уни қутқариб қолишган, у зудлик билан туман шифохонасига етказилган. “Учинчи шахс ҳозирча топилмади. Воқеа жойига Фавқулодда ҳолатлар бўйича комиссия бошқармасининг махсус тезкор-қутқарув гуруҳи сафарбар этилди, қутқарувчилар бедарак йўқолган шахсни қидиришни давом эттирмоқда”, дея аниқлик киритди Юсуф. Қўмита маълумотларига кўра, омон қолган икки киши 1980 йилда туғилган эркаклар бўлиб, 1971 йилда туғилган эркак қидирилмоқда.

    Аввалроқ, Фавқулодда ҳолатлар бўйича комиссия фуқароларга қор кўчкиси ва сел келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириб, довонлар ва тоғли йўллардан ўтишда эҳтиёт бўлишга, шу кунларда қўзиқорин, доривор гиёҳлар, ўтин термаслик, балиқ овламаслик ва ов қилмасликка чақирган эди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates