Қирғизистонда олти киши қор кўчкиси остида қолиб кетди

    Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятининг Чотқол туманида қор кўчкиси остида қолган олти кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

    Маълум қилинишича, 9 октябрь куни 14 киши доривор гиёҳларни териб олиш учун тоққа чиққан. 16 октябрь куни улар билан алоқа узилган, шундан сўнг уларнинг яқинлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига мурожаат қилган. Саккиз киши топилган бўлиб, улар уч кун аввал тоғларда қор кўчкиси содир бўлганини айтишди. Олти киши ва 17 от кўчки остида қолиб кетди.

    Қутқарув операциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари, маҳаллий аҳоли ва техникалар иштирок этмоқда, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates