Риштонда Халқаро кулолчилик форуми бўлиб ўтади

    Мамлакатимизда 28 май 2022 2226

    Жорий йил сентябрь ойида Риштон туманида Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтади.

    Форумнинг мақсади жаҳон иқтисодиётида муҳим тармоқ ҳисобланган ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кулолчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, соҳадаги илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришдан иборатдир.

    “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси” доирасида “Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” илмий-амалий конференцияси, кулолчилик маҳсулотлари кўрик-танлови, хорижий ва маҳаллий усталар маҳорат дарслари, халқ сайиллари, концерт дастурлари, кўргазмалар, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишлари, устахоналарга экскурсиялар ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates