Таълим соҳасида Россия билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга оширилади

    Таълим 1 ноябр 2022 2368

    Жорий йил 31октябрда Мактабгача таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шин, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Б.О.Саидов ҳамда Россия Федерацияси таълим вазири С.С. Кравцов ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда мактабгача таълим ва халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда «Малыш» («Миттивой»), «Команда педагогов под ключ» и «Класс!» («Зўр!») қўшма лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар муҳокама этилди.

    Шу нуқтаи назардан, амалга оширилаётган лойиҳалар учун таянч платформа вазифасини бажарувчи А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

    Очилиш нутқида Россия делегацияси раҳбари Россия Ўзбекистон Республикаси билан икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларида ўзаро манфаатли шерикликни ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик, жумладан, мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга интилаётганини алоҳида таъкидлади.

    Россия Федерацияси Таълим вазирлиги вакилларининг алоҳида эътибори Ўзбекистон Республикасининг мактабгача таълим соҳасидаги илғор ташаббуслари ва инновацион ғояларини ўрганиш бўйича янги алоқа нуқталарини излашга қаратилди.

    Музокаралар доирасида жаноб С.С. Кравцов жорий йил 14-16 ноябрь кунлари ЮНEСКО шафелигида Тошкент шаҳрида «Эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси»га ҳам катта қизиқиш уйғотганлигини ҳамда Россия томони бўлажак халқаро форумда энг фаол иштирок этишини ва ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

    Шу куни Россия делегацияси аъзолари Тошкент шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактаби, Тошкент шаҳридаги 559-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Тошкент шаҳридаги А.И.Герцен номидаги университет филиали ҳамда филиалнинг бўлажак кампуси жойлашган жойда бўлди.

    Музокаралар натижасида томонлар миллий тизимини ривожлантиришда биргаликдаги ишларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates