Россия ҳукумати Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги соҳасига кадрларни жалб этиш лойиҳасини кенгайтирди

    Долзарб 10 феврал 2022 1456

    Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини кенгайтирди. Энди у нафақат қурилиш соҳасига, балки агросаноат мажмуаси (АПК) га ҳам тааллуқлидир. Бу хабар Вазирлар Маҳкамасининг чоршанба куни эълон қилинган қароридан маълум бўлган.

    Ҳужжатнинг аввалги таҳририда «қурилиш соҳасида фаолият олиб борадиган Россия юридик шахсларида меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча фаолият юритишга жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш» тўғрисида қарор қабул қилинган. Янги қарорга мувофиқ, ташаббус «агросаноат мажмуаси соҳасидаги» компанияларга ҳам татбиқ этилади, деб хабар беради ТАСС.

    Тажриба лойиҳаси доирасида жалб этиладиган Ўзбекистон фуқароларининг максимал сони ҳам оширилди. Аввал улар сони 10 минг кишини ташкил этган. Эндиликда бу квота қурилиш индустрияси учун сақланиб қолинган ҳолда, яна 1 108 киши агросаноат комплексига ишга жалб этилиши мумкин.

    Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигига агросаноат мажмуасида фаолият юритувчи ва Ўзбекистондан кадрлар жалб этиш истагида бўлган компаниялар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, улар билан шартномалар тузиш вазифаси юклатилди.

    Ишчиларнинг ўзлари учун бир қатор талаблар қўлланилиши давом этади. Шундай қилиб, Россия Федерацияси чегарасидан ўтишда улар коронавирус учун салбий ПСР тестини тақдим этишлари керак. Шу билан бирга, бундай таҳлил энди Россия ҳудудига келишдан камида 48 соат олдин амалга оширилиши керак. Илгари бу муддат 72 соат эди.

    Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Россияга келишидан камида 14 кун аввал «Спутник Лайт» ёки коронавирус инфекциясига қарши бошқа вакциналар билан эмланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этиши ёки келишидан камида беш ой аввал ковид билан касалланиб, даволангани ҳақидаги фактни тасдиқлаши шарт.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates