Россия Ички ишлар вазирлигининг назорат остидаги шахслар реестридан 160 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси ўчирилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми ва миграция масалалари юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

    "Дунё" ахборот агентлигининг Ўзбекистон ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти атташеси Темурбек Хамидовдан олган интервьюсида Россия Ички ишлар вазирлигининг назорат остидаги шахслар реестридан 160 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси чиқариб ташлангани айтилди. Улардан 70 мингдан ортиғи миграция органларида ўз мақомини тартибга солган, қолган қисми эса белгиланган муддатларда мамлакатдан чиқиб кетган ёки бошқа асосларга эга бўлган.

    ТИВ маълумотларига кўра, вазир ўринбосари Олимжон Абдуллаевнинг Россия элчиси билан ўтказган учрашувида миграция текширувлари, рейдлар, фуқароларнинг таълимга кириш имкониятлари ва оилавий шароитда меҳнат фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув чоғида ҳар қандай текширувлар адолатли ўтказилиши ва фуқаролар ҳуқуқлари камситилмаслиги зарурлиги таъкидланди.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон томони мигрантлар учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, ҳужжатларни ишга кетишдан олдин расмийлаштириш, рус тили ва қонунчилик бўйича ўқув марказларини Тошкент ва Жиззахда ташкил этиш бўйича таклифларни муҳокама қилган.

    ТИВнинг маълум қилишича, Россиядаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 50 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқилган, 3,2 минг фуқарога иш топиш ёки меҳнат низоларини ҳал этишда ёрдам берилган. Шунингдек, 381 нафар фуқарога 309 минг доллардан ортиқ маошни ундириб беришда кўмаклашилган.

    Консулхоналар 1,3 мингга яқин фуқаронинг иш берувчилар томонидан ноқонуний олиб қўйилган паспортларини қайтариб берди. 552 нафар қийин аҳволга тушган фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди. 17 минг 400 дан ортиқ ўзбекистонликка Ватанга қайтишда ёрдам берилди.

    ТИВ Россиядаги миграция амнистияси ҳақидаги тушунтириш ишлари, сайёр учрашувлар, иш ўринлари бўйича музокаралар ва паспортлаштириш жараёнлари давом этишаётганини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates