«Россияда Ўзбекистон туризм йили»: Владивостокда «Road show» сайёҳлик тадбири бўлиб ўтди

    «Россияда Ўзбекистон туризм йили» доирасида, ҳамда, мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва сайёҳлик оқимини ошириш мақсадида Владивостокда «Road show» ташкил этилди.

    Туризм қўмитаси ташаббуси ва Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ўтказилган «Road show»да Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

    «Бизнинг Қўмитамиз бу йил россиялик сайёҳлар сонини 1 миллион кишига етказиш мақсадини қўйди. Бунинг учун тегишли инфратузилмалар ва турли авиақатновлар яратилади. Ҳозирда Россия шаҳарлари ўртасида ҳафтада 300 га яқин рейс мавжудлигини айтиб ўтмоқчиман. Икки мамлакат фуқаролари орасида қизиқиш бор ва менимча, биз Приморск ўлкаси раҳбарияти билан бирга туризм компаниялари ва тадбиркорларга зарур ёрдам кўрсатамиз, уларнинг келишишига, ҳамкорликда ривожланишига ва олға интилишига ёрдам берамиз», — деди Жамшид Абдусаломов.

    Тадбирда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари бўлиб ўтди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, янги сайёҳлик йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

    B2B ва B2G форматидаги учрашувлар Ўзбекистон ва Россия туризм соҳаси вакиллари учун тажриба алмашиш ва янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш учун ташкил этилди, натижада икки томонлама келишувларга эришилди.

    «Road show»га таклиф этилган иштирокчилар учун ўзбек гастрономик туризмининг тақдимоти, шунингдек, миллий чолғу ансамбли иштирокида концерт дастури ташкил этилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates