Россиянинг «КЗСК» компанияси Ўзбекистонда бизнесини ривожлантиради

    Бизнес 22 июн 2022 1984

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида «Қозон синтетик каучук заводи» ОАЖ вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш муҳокаманинг асосий мавзусига айланди.

    Маълумот учун, «Қозон синтетик каучук заводи» ОАЖ Россиядаги нефть-кимё саноатининг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Заводда МДҲ давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларида саноатнинг турли тармоқлари учун мўлжалланган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Айни вақтда корхонада 160 номдаги маҳсулот тайёрланади.

    «Қозон синтетик каучук заводи» ОАЖ ўз бизнесини кенгайтириш учун янги имкониятлар манзилини излашда давом этади. Компания раҳбариятининг таъкидлашича, бугунги кунда Марказий Осиёнинг қоқ марказидаги қулай географик жойлашувга ва кенг логистика имкониятларга эга Ўзбекистонда компаниянинг бизнесини кенгайтириш режаси устувор йўналишлардан бири дея баҳоланади. Россиянинг кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ушбу таниқли корхонаси яқин кунларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида пойабзал саноати учун талаб юқори бўлган полиуретан ва каучук бирикмалари каби кимёвий моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонани очишни режалаштирган.

    Мамлакатимизда пойабзал ишлаб чиқариш ҳажмларининг жадал ўсиши тенденцияси ва бу борада яратилган имкониятларга монанд равишда йиллик ишлаб чиқариш қувватини ҳисобот даври охирига қадар 205 миллион жуфтга етказиш кўзда тутилган. Бу эса айни йўналишда катта ҳажмдаги бутловчи қисмлар ва хом ашёга талабни оширади. Айни пайтда полиуретан ва каучук аралашмалари асосан хориждан келтирилаётганлиги ҳисобга олинса, мазкур янги корхонанинг очилиши ушбу бутловчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва пойабзал таннархини сезиларли даражада камайтириш вазифалари ижросида аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтиш мумкин бўлади.

    Учрашувда кимёвий маҳсулотларга бўлган талаб хусусида сўз юритилди. Ҳамкорликнинг истиқболли жиҳатлари ва имкониятлари кўриб чиқилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates